2018 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПҚ-4059 сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори долзарблиги стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро экспертлар томонидан эътироф этилмоқда. Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси, халқаро муносабатлар департаменти ходими, Рахима Гулиева “Биз  юртингизда  техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш соҳасида янги қарор қабул қилинганидан жуда ҳам хурсанд бўлдик. Мамлакатингизда миллий метрология институтлари фаолиятини такомиллаштириш, уларга молиявий кўмак ажратиш ва сифат инфраструктурасини  ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар  жуда эътиборлидир.Биз ушбу қарорнинг 19 банди миллий инфраструктурани ривожлантириш бўйича таклиф ва лойиҳаларни кўриб чиқишдан мамнун бўламиз. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни самарали бажаришда тилакдошмиз...”

 

Ахборот хизмати