2018 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-4059 сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро экспертлар томонидан кенг муҳокама этилмоқда. Афғон Миллий Стандартлаштириш ташкилоти, Стандартлар бошқармаси бошлиғи, Ғулом Сарвар Хамгам “Сифат инфраструктураси бу-давлат модератор сифатида фаолият юритадиган институционал шароитлардир, улар умумий қоидалар ва уларга риоя этилишини кафолатлайди. Уйлайманки, ҳукумат қарори техник жиҳатдан тартибга солиш стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида ишларни тўғри бажариш қоидаларини белгилайди”...
Ахборот хизмати