2018 йилнинг 12 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПҚ-4059 сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро экспертлар томонидан кенг муҳокама этилмоқда.
“Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) ҳудудий лойиҳасининг координатори Оливер Диттхардт “Сифатни таъминлаш мақсадида сифат инфратузилмасини ривожлантириш маҳсулотларнинг халқаро бозорларда рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлашнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланади. Тан олинган сифатни таъминлаш учун техник маҳорат ва институционал имкониятларни такомиллаштириш айниқса, кичик ва ўрта бизнес корхоналар учун махсус талабга йўналтирилган дастурлар, ишончни таъминлаш хизматлари Ўзбекистон маҳсулотларининг миллий ва халқаро бозорларда савдо ривожланишини ва рақобатбардошлигини қўллаб-қувватлайди. Биз “Ўзстандарт” агентлиги билан Ўзбекистонда сифат инфратузилмасини ривожлантиришда ҳамкорликка доим тайёрмиз...”
Ахборот хизмати