Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида 2019-2021 йилларда 42 та техник регламентни ишлаб чиқилишини кўзда тутадиган техник регламентларни ишлаб чиқиш бўйича Дастур тасдиқланди.


Техник регламентлар – инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлат мол-мулки хавфсизлигини, шунингдек атроф-муҳит муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида қабул қилинади.


Мазкур Дастур доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё ва ювиш воситалари, болалар учун ўйинчоқлар, парфюмерия, лак-бўёқлар, мебеллар ва бошқалар каби ижтимоий аҳамиятга эга бўлган иқтисодиет соҳалари учун техник регламентлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, техник регламентнинг талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳамда маҳсулот учун барча хавфсизлик талабларини битта хужжатда ўз ичига олади, бу эса ишлаб чиқарувчиларга маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қулайлик яратади.
Техник регламентларни ишлаб чиқишда халқаро ташкилотлар, Осиё (Япония, Корея) ва Европа (Европа иттифоқи) мамлакатларининг тажрибасини ўрганиш асосида амалга оширилади. Регламентларда истеъмолчиларнинг касалликлардан, жиддий асоратлари ва шикастланишларини, токсикологик кўрсаткичлари, зарарли моддалар мавжудлиги, жароҳатларнинг олдини олиш ва бошқалар бўйича чекловлар белгиланади.
Шунингдек, техник регламентлар талабларини амалга ошириш учун корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ва ушбу техник регламентларга асосан хавфсизлиги юқори бўлган маҳсулотларни сертификатлаш ҳамда уларни мониторинг қилиш назарда тутилган.

Ахборот хизмати