Қарор билан тадбиркорлик субъеклари томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, техника ва технологик ускуналарни, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни, шунингдек ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат товарларни мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилди.
Натижада инвестиция лойихалари асосида ташкил этилаётган ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ўз эхтиёжлари учун олиб келинаётган товарларни сертификатлаштириш жараёнидаги сарф харажатлар ҳамда оварагарчиликларга чек қўйилди. Бу билан Республикамизда қулай инвестиция мухитини яратиш ҳамда инвестиция лойихаларини белгиланган муддатларида ишга туширилиб иқтисодиётимизга хизмат қилиши ва маҳсулотларни экспорт салохиятини ошишига замин яратади.
Ўлчаш воситаларини хорижий давлатларнинг сертификатлари асосида республикага олиб киришга рухсат берилди. Бунга қадар ўлчов воситаларини метрологик аттестатлаш (турини тасдиқлаш) узоқ вақт талаб этар эди. Ушбу қарор билан 1 кунда амалга оширилиши белгиланди.
Корхонасида сифат тизимларини жорий этган ҳамда синов лабораториясини ташкил этган ишлаб чиқариш корхоналарига ўзлари сифатини кафолатлаган холда маҳсулотларни мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш белгиланди.
Ахборот хизмати