Она Ўзбекистонимизнинг ҳар бир қарич тупроғи азиз ва муқаддас. Жаҳондаги қадимий шаҳарлар, одатда ўзининг тарихий обидалари, қалъа ва деворлари, миноралари билан машҳур. Юртимиздаги ҳар бир шаҳару-кентлар, тарихий қадамжоларнинг барчаси азиз сиймолар, маърифат-маънавият даҳоларининг номлари билан боғлиқ.
Бухорийларни танимаганлар асло Бухорони танимайдилар. Даҳо Самарқандийлардан бехабар инсон эса Самарқанддан бехабардир. Қадимий Термизнинг шону-шавкати, эътибори ва шарафи ҳам мангу Термизийлар биландир. Термизнинг абадий безавол қалъалари улуғ Термизийлар ҳисобланади.
Машҳар талошида иймондан бўлак
Нима бор нажотга бергувчи имкон?
Термизий бермаса маънодан дарак,
Термизни танирди қайси бир инсон?!..
Оловқалб ва маърифатли аждодлари қолдирган бой маънавий меросдан куч-қувват олиб яшаётган Сурхон элида мард ва танти, ўзининг меҳнатсеварлиги, юрт-миллат ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз кўпчиликни ташкил қилади.
Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш марказида бўлиб ўтган учрашувда шоир-ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари, журналистлар ва бошқа соҳанинг вакиллари аждодлар ўгити, бугунги авлодлар учун ўта муҳим эканлигини таъкидладилар.
Семинар-тренинг жараёнида ходимларга ўз фаолиятларида одоб-ахлоқ қоидалари, муомила маданияти, мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, тадбиркорларга кўмаклашиш ва одамлар билан самимий муомилада бўлишлари хусусида ўзларининг мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув ниҳоясида савол-жавоблар ҳам бўлди.
Ахборот хизмати