“Ўзстандарт” агентлиги мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат мукофотининг 7 чи танловида иштирок этиш учун таклиф этади.
Ушбу танлов МДҲ мамлакатларида 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, уларнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, шунингдек МДҲ ишлаб чиқарувчиларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳамда жаҳон бозорида ўз ўринларига эга бўлишдан иборат.
МДҲга аъзо давлатларда рўйхатдан ўтган ҳар қандай юридик шаклдаги ишлаб чиқарувчи ёки ҳизмат кўрсатувчи ташкилот танловда қуйидаги 7 та номинация бўйича иштирок этишлари мумкин (қурол-яроқ ва ҳарбий техника бундан мустасно).
1. Ходимларнинг сони:
- 250 тагача ходимларга эга ташкилотлар,
- 251 дан 3000 тагача ходимларга эга ташкилотлар;
- 3000 дан ортиқ ходимларга эга ташкилотлар;
2. Фаолия турлари бўйича:
- саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар,
- истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчилар,
- озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар,
- хизмат кўрсатувчилар.
Танловда иштирок этувчилар камида 2 йил давомида юқори даражада хизмат кўрсатиш ёки сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришлар билан шуғулланган бўлишлари, ҳамда камида 2 та МДҲга аъзо давлатларга маҳсулот ёки хизматларини экспорт қилган бўлишлари лозим.
Мукофот ҳар бир номинация бўйича иштирокчилар орасидан энг яхши ташкилотларни танлаб олиш йўли билан танлов асосида амалга оширилади ва жойларда экспертизадан ўтказилади.
Батафсил маълумотни олишни истаганлар учун «Ўзстандарт» агентлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Маъсул ҳодим: «Ўзстандарт» агентлигининг Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғининг ўринбосари Аллаев Батир. Тел: (99871) 202-00-11 (қўшимча 1049), моб: (+99890) 930-87-92
Ахборот хизмати