“Одоб  шундай  тожки-поку  беғубор,
Бошингга  қўйгину, қайга  борсанг, бор”!

“Бир  кунлик  адолат  юз  кунлик  тоат-ибодатдан  афзалдур”

Донишманд  боболаримизнинг бу каби ўгитлари бир неча юз йиллар ўтса ҳам, ўз долзарблигини йўқотмайди. Зеро, инсониятни яхшилигу-эзгуликка, ҳалолликка, адолат мезонларига амал қилишликка, одоб-ахлоқ қоидаларига таяниб иш кўришликка ундайдиган ҳар бир ҳикматли ташбеҳ бугунги авлодларни ҳам маънавий баркамоллик  сари  етаклаётгани билан  ҳам қадирлидир.

Юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёни ўз мазмун-моҳиятига кўра, ҳар бир соҳа ходимидан ўз ишига фидоийлик билан ёндошишни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб беришни, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини  яратишга кўмаклашишдек вазифаларни ҳал этишга ундайди.

Бунинг учун давлат бошқаруви идоралари ходимлари кундалик иш жараёнларида одоб-ахлоқ меъёрларига амал қилишлари, таъмагирлик иллатларига берилмасдан  халқимизни  рози  қилишлари  талаб  этилади.

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, «Одоб-ахлоқ қоидалари» масалалари юзасидан навбатдаги семинар-тренинг Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Стандартлаштириш  метрология  бошқармаси  ҳамкорлигида  ташкил  этилди.

Семинарда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Республика синов ва сертификатлаштириш маркази етакчи мутахассиси Н.Мухитов, Қарши Давлат Университети маънавият асослари ўқитувчиси З.Боймуродов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакили Б.Сиддиқов, Касаба уюшмаси кенгаши, Қарши шаҳар кегаши раиси М.Норова ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ва оммавий ахборот воситаларининг  ходимлари  иштирок этдилар.

Семинарни ўтказишдан мақсад, ходимлар ва мансабдор шахсларни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари, хизматда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, шунингдек,  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик борасидаги таклиф ва тавфсиялар ўртага  ташланди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан  жавоблар  қайтарилди.

Ахборот хизмати