Айни кунларда юртимизнинг барча вазирлик ва идораларда мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрамига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Жумладан , “Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан 2 июл куни эрта тонгдан Пойтахтимизнинг Олмазор туманининг 12 та маҳалласида хайрия ҳашарини ташкил этди.
.Мазкур ҳашарда агентлик ва унинг тизимига қарашли корхона ҳамда ташкилотлардан 500 га яқин ходимлари иштирок этиб, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларнинг атрофлари тозаланиб, дарахтлар оқланди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур хайрия ҳашари туманнинг “Гуручариқ”, ”Чилтағон”, ”Истиқлол”, ”Исмоил шоший” каби маҳаллаларда уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш керакки, бундай хайрия ҳашарлари инсонларни бирликка чорлаш баробарида, ўзлари яшаётган кўчалари, ҳамда маҳаллаларини янада обод қилишдек эзгу қадрятларимизни ривожлантиришга амалий ёрдам беради.
Ахборот хизмати