Марказ ўз фаолияти йўналишидан келиб чиққан ҳолда Бухоро вилояти ҳудудида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик асосида иш ташкил қилган.
Бунда Марказ ходимлари жойларга чиқиб уларнинг иш фаолиятлари билан яқиндан танишиб, стандатлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш йўналишларида зарур кўмакларни бермоқдалар.
Яқинда марказнинг бир гуруҳ ходимлари Жондор туманида фаолият кўрсатаётган «Шижоат-Текстил-маш» масьулияти чекланган жамиятида бўлдилар. Жамиятнинг асосий фаолият тури момиқ сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.
Жамиятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2009 йилдаги «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан «Nika Certification» МЧЖ сертификатлаштириш идораси томонидан жамиятнинг момиқ сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга нисбатан сифат менежменти тизими O”z DSt ISO 9001 халқаро стандарти талабига мувофиқлиги тасдиқланиб, 2015 йил 04 декабрда UZ.SMT.04.029.02598 рақамли мувофиқлик сертификати берилган.
Жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган момиқ сочиқ маҳсулотлари тузилган контракт шартномалар асосида Россия давлатига экспорт қилинмоқда.
Шунингдек, жамият томонидан “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотлар экспортини кенгайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1731-сонли қарори ижроси таъминланмоқда.
Марказ томонидан бошқа корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоларга ҳам амалий ёрдам бериш ишлари тизимли давом эттирилади.
Ахборот хизмати