“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги мутахассислар малакасини ошириш ҳамда халқаро даражада тайёрлаш мақсадида Корея, Малайзия, Хитой, Туркия, Россия, Германия, Арманистон, Қозоғистон, Беларусь ва Молдова давлатларида 260 нафар мутахассислар амалиёт ўтадилар.
Шунингдек, Хитой Халк Республикасининг “Бир минтақа Бир Макон” дастури асосида 2018 йил давомида “Озиқ-овқат хавфсизлиги импорт-экспорт назорати”, “Импорт-экспорт қишлок хўжалиги маҳсулотларини назорати”, “Дон ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш ва текшириш технологияси” мавзуларида 200 нафар ходимлар Хитой Халк Республикасида ўз малакаларини оширдилар.
Булардан ташқари, халқаро ташкилотлардан экспертларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ташкил этилиб, уларда 50 дан ортиқ мутахассилар иштироки таъминланди. Бунинг натижасида 42 нафар мутахассислар халқаро эксперт-аудиторлик мақомига эга бўлдилар
“Ўзстандарт” агентлиги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё технология институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент фармацевтика институти ва Турин политехника университетлари билан ҳамкорлик асосида талабаларнинг амалиёт ўташлари, иқтидорли кадрларни тайёрлаш ва уларни ишга жалб қилиш мақсадида битим ва меморандумлар имзоланди.