Халқимизда меҳр-оқибат, саховат ва ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиб, уларга маънавйи-иқтисодий томондан кўмакдош бўлиш савоб ишлардан ҳисобланади.
Юртимизда “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази жамоаси Бухоро шаҳридаги 123 сонли махсус мактаб интернати тарбияланувчилари ва С.Бохарзий маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, кам таъминланган оилалар ва фарзандлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг самимий қувончларига шерик бўлдилар.
Албатта, марказ ташаббуси билан ўтказилган бундай хайрия тадбири замондошларимиз қалбида эртанги кунга бўлган интилишни оширишга хизмат қилади.
Ахборот хизмати