Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган «2014-2018 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурига» мувофиқ «Ўзстандарт» агентлигида «Спорт инвентарлари ва жиҳозларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент лойиҳасини экспертизадан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт аъзоларининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Умумий техник регламент лойиҳаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган.
Йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, ИИВ ЁХХБдан мутахассислари иштирок этдилар.
Учрашувда комиссия аъзолари томонидан бир қатор таклиф ва камчиликлар берилди, жумладан регламент лойиҳасини ҳалқаро талаблар билан мувофиқлаштириш, шунингдек техник регламентни қўлланиш тартиблари, атама ва белгиланишлар, шунингдек спорт инвентарлари рўйхати кўриб чиқилди.
Берилган таклиф ва камчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг, умумий техник регламент лойиҳаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиладиган бўлди.
Ахборот хизмати