Андижон вилоятида халқаро стандарт ИСО 50001:2015 талаблари асосида жорий қилинган энергия самарадорлиги тизимини сертификатлаштирган экспортёр корхоналар сони яна биттага кенгаядиган бўлди.
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси томонидан вилоятдаги “Уз ДонгЖу Пейнт Ко” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси раҳбариятига мувофиқлик сертификати тақдим қилинди.
Албатта, бундай эътибор корхонада сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга имконият яратади.
Ахборот хизмати