“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизда “Зиёрат туризми”ни ривожлантириш мақсадида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Дин ишлар бўйича қўмитанинг қўшма қарорига мувофиқ, “Ҳалол талаблари асосида маҳсулотлар ва хизматларни ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси тайёрланди.
Юртимиз тадбиркорлари учун Европа давлатларига маҳсулотларини экспорт қилишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида СЕ маркировкани маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан қўллаш учун, Туркия, Украина, Германия ва Словакия давлатларининг сертификатлаштириш идоралари билан музокаралар ўтказилди ва ҳамда тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш мақсадида Келишув лойиҳалари тайёрланди.
Ахборот хизмати