“Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида одоб-ахлоқ қоидаларини тарғиб этиш ва коррупция ҳолатларини олдини олиш ҳамда бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда.
Навбатдаги семинар Сирдарё синов ва сертификатлаштириш марказида ташкил этилди. Унда вилоят Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси А.Мирзааҳмедов, Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши бўлим бошлиғи А.Рахмонов ва Гулистон Давлат Университети проректори Р.Маҳмудовлар белгиланган мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Шунингдек, семинар ишида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази етакчи мутахассиси Н.Мухитовлар қатнашиб мавзунинг долзарлблиги ҳамда бундай учрашув ва давра суҳбатларининг тизимли ўтказилишининг аҳамияти борасида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Ахборот хизмати