“Ўзстандарт” агентлиги якунланиб бораётган йилда бошқа соҳалар қатори  метрология тизимни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Жумладан, миллий эталонлар базасини такомиллаштириш мақсадида спектрал коэффициенти ўтказувчанлиги ва оптик зичлик ҳамда ҳарорат эталонлари харид қилиниб уларнинг умумий сони 11 донага етказилди.

Шунингдек, ўлчаш натижаларининг кузатувчанлигини таъминлаш мақсадида, умумий қиймати 700 минг долларлик 5 турдаги эталон ва юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини харид қилиш бўйича шарнома имзоланди.

Респуликамизда амалга оширилган ўлчовлар натижаларини халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3663-сонли қарори қабул қилинди ва ушбу қарорга мувофиқ аъзо бўлиш бўйича юборилган мурожаат халқаро ташкилот томонидан маъқулланди.

Халқаро Атом Энергияси Агентлигининг (МАГАТE) техник ёрдами лойиҳасининг 1-босқичида радиакцион ва ядровий хафсизлик соҳасида метрологик таъминотни ривожлантириш мақсадида юқори аниқликдаги дозиметр ва спектрометр харид қилиниб лаборатория ташкил этилди.

Ахборот хизмати