Республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини “GLOBAL G.A.P.” стандарти талаблари асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, сифат тизимларини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш, хорижий сармояларни мамлакатимизга кенг жалб этиш бўйича “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида халқаро ўқув семинари ўтказилади.
Назарий ва амалий ўқув жараёнлари Германия Федератив Республикасининг тажрибали экспертлари фонди мутахассислари томонидан олиб борилади.
Семинар ишини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида, “GLOBAL G.A.P.” ва халқаро стандартларини жорий этишга қизиқиш билдирган истиқболга эга бўлган фермер ҳўжалиги вакиллари, ишлаб чиқариш корхоналари, вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари иштирок этадилар.
Ахборот хизмати