Халқимиз давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши лозим. Ҳозирги кунда мазкур тамойилга асосан юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорларимиз учун қулай имконият ва шароитлар яратиб берилмоқда.
Бунинг натижасида улар ўзларини қийнаётган муаммо ва мурожаатлари билан турли идора ва ташкилотларнинг эшикларида овораю-сарсон бўлиб юрмайдилар. Саволлар ва муаммоларга бир жойнинг ўзида ечим топилмоқда.
Бухоро шаҳрида фуқаролар учун давлат хизматлари кўрсатиш марказининг янги биноси ишга туширилгани юқоридаги мулоҳазаларимизнинг исботи.
Эътиборли томони шундаки, мазкур давлат хизматлари идорасида Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази учун ҳам жой ажратилди. Эндиликда фуқаролар стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга оид муаммоларига шу ернинг ўзида жавоб оладиган бўлдилар.