Навоий Стандартлаштириш ва метрология бошқармасида “Жамият маънавиятини юксалтиришда – ҳалолликнинг ўрни” мавзусида “Маънавият соати” ташкил этилди.
Учрашувда Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи У.Камолов сўз олиб, барча эзгуликларнинг, хайрли ишларнинг боши ҳалолликдир. Ҳалолликнинг ўзи каби дўстлари кўп: яхшилик, барака, хотиржамлик, осойишталик эканлигини эътироф қилди.
Ҳалоллик фақат бозорда тарози билан ўлчанмайди. Ҳар бир инсон ўзи бажараётган амалларини қалб тарозисига солиб кўрсагина, қайси палла кўпроқ тош босишини билиб олади.
Маънавият соатида иштирок этган соҳа вакиллари ва маънавият тарғиботчилари инсон қайси соҳада меҳнат қилмасин ҳалоллик мезонларига таяниб ишласа, мижозлар ва тадбикорлар билан самимий муомилада бўлса ва энг асосийси, шу юрт, шу ватан тараққиётига ўз ҳиссасини қўша олса, ундан катта бахт йўқлигини яна бир бор таъкидладилар.
Маънавият соати давомида ходимлар маънавият тарғиботчиларга ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар.
Ахборот хизмати