Аввал хабар қилганимиздек, «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари «Бир макон бир йўл» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Аккредитатлаш ва сертификатлаштириш» ўқув семинарида иштироклари давом этмоқда.
Семинар доирасида ходимлар Хитой Халқ Республикасининг аккредитатлаш ва сертификатлаштириш тизимининг қонунчилиги ҳамда тузилмалари билан танишдилар.
Шунингдек, AQSIQ, CNCA, CNAS ташкилотлари ҳамда аккредитатлаш, сертификатлаштириш, инспекция идоралари ва лабораторияларнинг амалиёти билан ҳам яқиндан танишдилар. Шу билан биргаликда мутахассислар JSQI нинг аккредитатланган озиқ-овқат маҳсулотлар билан алоқада бўлувчи маҳсулотларни синов лабораториясида ҳам бўлдилар.
Жорий йилнинг 12 ноябр куни «Ўзстандарт» агентлиги мутахассислари CNAS ташкилотининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директории - He Zhaowei билан учрашишдилар. Учрашув давомида, савдо сотиқда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олишга доир масалалар муҳокама қилиниб, келгусида соҳага оид масалаларда тажриба алмашишга келишиб олинди.