“Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаши (СМСДК) билан биргаликда 6-7 ноябрь кунлари Тошкентда мувофиқликни баҳолаш илмий-техник комиссиясининг 42-йиғилиши, аккредитация илмий-техник комиссиясининг 42-йиғилиши ва стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгашининг аккредитация минтақавий ташкилот (ассоциация) ташкил этиш бўйича йиғилиши ўз ишини бошлади.
Мазкур учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларининг мутахассис ва экспертлари иштирок этмоқдалар.
Кун тартибида, 2020 йилгача СМСДК нинг ривожланиш стратегиясининг қоидаларини амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ютуқлар учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мукофотига рақобат ҳамда (Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро кенгаш) ва 2020 йилгача мўлжалланган иқтисодий ривожланиш стратегияларининг учинчи босқичини амалга ошириш бўйича ҳаракат режасига тааллуқли масалалар кўриб чиқилмоқда.