Республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида 1102 та ташкилотнинг стандартлари ўрнига 24 та ягона талабларни белгиловчи давлат стандартлари ишлаб чиқилди.
Шунингдек, Агентлик томонидан маҳсулотнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи 7 та (мойлар, лифтлар, газда ишлайдиган ускуналар, ветеринария дори воситалари, автомобиль ва авиа ёқилғи, портлаш хавфи бўлган муҳитларда ишловчи ускуналар, гўшт) умумий техник регламентлар, шунингдек, 1 та (газ тўлдириш компрессорлари) махсус регламент қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 39 тага етказилди. Бунинг натижасида, республикамизда 1 600 та стандартларни қўллаш ихтиёриликка ўтказилди.