“Ўзстандарт” агентлиги республикамизда маиший ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказишнинг тартибларини такомиллаштиш йўналишида.
Электр, газ ва сув таъминоти соҳасида йиғилиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этмасдан туриб, иқтисодиётимизнинг тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини янада кенгайтириш, ва мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яратиш, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини юксалтириш мумкин эмас.
Шу кунга қадар Республикамиз вилоятларида маиший истеъмолчилари фойдаланаётган электр, газ ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёсловидан ўтказиш хизмат турли жойларда ҳар хил нархларда амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида аҳоли орасида турли мунозараларга сабаб бўлмоқда.
“Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳолда, ҳамда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, маиший электр, газ ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш хизмати учун тўлов қийматларини қайта кўриб чиқиш бўйича танқидий таҳлил ва зарур ишлар олиб борилмоқда.