“Ўзстандарт” агентлиги ва Германиянинг Физика-техник федерал институти ўртасидаги “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувни бажариш доирасида “Метрология. Ўлчаш натижаларининг халқаро эътироф этилиш йўллари” мавзусида илмий-амалий конференцияси ташкил этилди.
Калибрлаш ва ўлчаш сертификатларининг эътироф этилишига эришиш калибрлаш ва ўлчаш имкониятларини Миллий ўлчаш эталонларини ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги келишув доирасида Халқаро ўлчов ва тарозилар бюросининг Асосий солиштиришлар маълумотлар базасида чоп этиш йўли билан, тан олинган аккредитация идораларида лабораториялар омилкорлигини аккредитация қилиш орқали тасдиқлаш йўли билан амалга оширилиши маълум.
Бундай келишувларда иштирок этиш миллий метрология институтлари ва аккредитатланган лабораторияларнинг техник ҳамкорлиги учун қулай шароитлар яратиб, бу давлат иқтисодиёт соҳаларида техник тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади, шунингдек янада кенгроқ Келишувлар тузилиши учун техник асос бўлади.
Эътироф этилган сертификатларнинг расмийлаштирилиш истиқболи, шу билан бирга маҳаллий даражада якуний хизмат фойдаланувчиларида ишонч уйғотади.
Конференцияда мамлакатимизнинг 20га яқин юридик шаслар метрология хизматларининг вакиллари иштирок этдилар, ва бу ўлчаш натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш қисмида уларнинг Ўзбекистон Миллий метрология институти фаолияти тўғрисидаги хабардорлик даражасини оширишга имкон беради.