Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларни Европа стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш масалаларини атрофлича ҳал этиш мақсадида, Германия Федератив Республикаси Етакчи экспертлар фондининг (SES) қишлоқ хўжалиги йўналишидаги эксперти Фридрих Нотдурфт ва “Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) ҳудудий лойиҳасининг координатори Оливер Диттхардт ва метрология умумий масалалари бўйича PTB эксперти Клеменс Санетра билан тизимли равишда хамкорлик алоқари йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунларда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ўқув биносида Германия Федератив Республикаси Етакчи экспертлар фондининг (SES) фонди эксперти Фридрих Нотдурфт иштирокида “Global GAP стандартлари” бўйича “Ўзстандарт” агентлиги, Фермерлар уюшмаси ҳамда Қишлок хўжалиги вазирлиги ходимлари учун ўқув семинар ташкил этилди. Назарий билимларни амалиётга қўллаш учун ўтган хафтанинг 19 октябр куни Тошкент вилоятидаги фермер хўжаликларига ташрифлар уюштирилди. Германиялик эксперт Фридрих Нотдурфт томонидан махаллий фермерларга ва тадбир иштирокчилари “Global GAP” стандартларининг афзалликлари бўйича тушинтиришлар берилди. Ушбу бепул ўқув семинари жорий йилнинг 26 октябр кунига қадар давом этади.
“Марказий Осиё мамлакатларида сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Ўзстандарт” агентлиги ва Германиянинг Федерал физика-техник институти (PTB) ўртасидаги Келишувни амалга ошириш доирасидаги тадбирлар режасига асосан, 2018 йил 23 октябрдан 25 октябргача метрология сохасига оид турли мавзуларда Германиялик экспертлар Оливер Диттхардт хамда Клеменс Санетра иштирокида техник ўқув семинарлари ташкил этилган. Техник семинарлар 23-24 октябр кунлари “Tashkent City Palace” мехмонхонасида ва 25 октябр куни “Ўзстандарт” агентлиги биносида ўтказилади.
Ўтказилаётган техник семинарлардан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги сохасида илғор Европа стандартларини жорий қилиш хамда метрология сохасини ривожлантириш йўналишларини белгилайдиган янги стратегия ва техник ечимларни тақдим этишдир.