Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги корхоналарнинг мутахассислари учун Жорий йилнинг 13–26 июн кунлари ўқув курслари ташкил этилди.
“Ўзстандарт“ агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти ҳамда Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ҳамкорлигида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги корхоналарнинг мутахассислари учун “Стандартлаштириш”, “Метрология” ҳамда “Автотранспорт воситаларининг техник ҳолатига доир хавфсизлик талаблари ва уларни текшириш усуллари, шунингдек ГБУ хавфсизлигига доир талаблар ҳамда синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компиетентлилигини O‘zDSt ISO IEC 17025:2007 асосида баҳолаш” мавзуларида 2016 йил 13–26 июн кунлари ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур семинарда “УзБАТ” ҚК АЖ, “Давлат санитария эпидемиология назорати маркази” Самарқанд вилоят бошқармаси, “O’zbekropanservis” АЖ каби йирик корхоналарнинг мутахассислари иштирок этдилар.
Ўқув курсларида иштирок этган корхоналарнинг вакиллари кун тартибидаги мавзулар юзасидан “Ўзстандарт“ агентлигининг мутахассислари билан фикрлашдилар. Ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Ахборот хизмати