Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мухторов, сертификатлаштириш идораси раҳбари Ф.Ирисов ва бош мутахассис Ж.Маматовлар Хитой Халқ Республикасининг “China Certification & Inspection Group” (CCIC) ташкилотининг таклифига асосан хизмат сафарида бўлдилар. Хизмат сафари давомида бир қатор учрашувлар ўтказилди, жумладан:
- “China Certification & Inspection Group” (CCIC) қарашли Henan провенциясидаги маҳсулотларни синаш ва сертификатлаштириш маркази фаолияти билан танишилди. Намуналар танланиши, танлаб олинган намуналарни сақлаш хоналари, намуналарни синашга тайёрлаш ва синаш жараёнлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар олинди. Синаш усуллари қайси меъёрий ҳужжатларга асосан олиб борилиши, ҳалқаро стандартларни жорий этилгани тўғрисида маълумотлар олинди;
- Энг муҳими Henan провинция Luoyang шаҳри ЭИЗ раҳбари жаноб Zu Liangjun билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Henan провенция билан Бухоро вилояти ўртасида ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги битим тузилганлиги, бу битимга асосан томонлар савдо сотиқ, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга келишиб олинди.
- Шунингдек, Пекинда “China Certification & Inspection Group” (CCIC)нинг бош офисида вице президенти Li Jie билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида сохани ривожлантириш, келажакда олдинда турган вазифалар ва ташкил этилиши режалаштирилаётган қўшма корхона тўғрисида музокоралар олиб борилди. Қўшма корхонани ташкил этишдан мақсад маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, сифатсиз ва хавфли бўлган маҳсулотларни экспортга йўналтириш, шунингдек ички бозорга кириб келишининг олдини олишдан иборатдир;
- бугунги кунда ташкил этиладиган қўшма корхона учун марказдан лаборатория таҳлиллари учун хоналар ажратиш ҳамда келгусида Бухоро “Агро ЭИЗ” да янги, халқаро талабларга жавоб берадиган синов лабораторияси қуриб бериш ва ушбу синов лабораторияси ишлаши учун талаб этиладиган замонавий синов ускуналарини инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан олиб киритилиши ҳамда ушбу лабораториянинг муваффақиятли ишлаб кетиши бўйича ҳар иккала томондан мутахассислар билан таъминланиши инобатга олинди;
- янгидан ташкил этилиши режалаштирилган лабораторияни Хитой Халқ Республикасининг CNAG (аккредитациядан ўтказиш идораси)нинг меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида аккредитациядан ўтказиш;
- янгидан ташкил этиладиган қўшма корхона бўйича киритиладиган инвестиция мажбуриятининг таъсисчилар улуши сифатида 50 фоизини иккинчи томон ўз зиммасига олган тақдирда, қолган 50 фоиз қисмига Хитой томони инвестиция киритиш истагини билдирдилар.