Жорий йилнинг 15 октябр куни “Ўзстандарт” агентлигида, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) нинг янги раҳбари Йоханнес Кнапп ва унинг делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида олиб борилган ишлар ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан муҳокама ўтказилди.