Халқаро стандартлаштириш куни муносабати билан «Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази» ҳамда Андижон машинасозлик институтининг «Стандартлаштириш, метрология ва сифат тизимлари» кафедраси ҳамкорлигида «Халқаро стандартлар ва машинасозлик саноатининг ривожланиши» мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилди.
Ушбу илмий-амалий семинарда вилоятдаги ишлаб чиқариш ва экспортёр корхоналарнинг вакиллари, Андижон машинасозлик институтининг соҳа йўналишидаги кафедрасининг ўқитувчилари ва талабалари, магистрантлари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда «Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси мутахассислари иштирок этдилар.
Учрашувда Халқаро стандартлаштириш ташкилоти – бу бутун жаҳон мамлакатлари учун умумий бўлган (халқаро) стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш соҳасида жаҳон миқёсида ҳамкорлик қилиш билан шуғулланадиган ташкилот бўлиб, 1947 йили Женева шаҳрида ташкил қилинган. ISO таркибига кирувчи миллий стандартлаштириш ташкилотлар аъзолари сони 162 тани ташкил этиб, «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро стандартлаштириш ташкилотига 1994 йили аъзо бўлганлиги хақида айтиб ўтилди.
Ўтказилган семинар давомида марказ ва бошқарма мутахассислари, институтнинг профессор ўқитувчилари ҳамда талабаларининг семинар мавзуси юзасидан тақдимот шаклидаги маърузалари эшитилди.