«Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонасида, Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институтининг «Нефть ва газ» факультети «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш» кафедраси билан ҳамкорликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги долзарб масалалар ва амалга ошрилаётган ислоҳатларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида янгидан очилган «Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (тармоқлар бўйича)» бакалаврият таълим йўналишининг очилиши ва бундан кўзланган мақсад, талабаларнинг ўқишдан бўш вақтларида ишлаб чиқариш амалиётларини сифатли ташкил этиш масалалари ҳам келишиб олинди.