“2016 йилда янги турдаги давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда бўлганларини қайта кўриб чиқиш бўйича республика стандартлаштириш режаси”ни бажариш доирасида пахта маҳсулотлари бўйича давлат стандартларини қайта қўриб чиқиш амалга оширилди.
“Ўзстандарт” агентлигининг 05-746и сонли қарори билан пахта маҳсулотига оид қуйидаги Давлат стандартларининг амал қилиш муддати 2021 йил 1 сентябргача узайтирилди:
- O’z DSt 657:2011 Пахта момиғи. Намуна танлаб олиш усуллари.
- O’z DSt 659:2011 Пахта момиғи. Намликнинг массавий нисбатини аниқлаш усуллари.
- O’z DSt 661:2011 Пахта момиғи. Пишиб етилганликни аниқлаш усуллари.
- O’z DSt 662:2011 Пахта момиғи. Ифлос аралашмалар ва бутун чигитларнинг массавий улушини аниқлаш усуллари.
- O’z DSt 645:2010 Пахта момиғи. Техникавий шартлар.
- O’z DSt 660:2011 Пахта момиғи. Узунлини аниқлаш усуллари.
- O’z DSt 643:2006 Пахта. Намуна танлаб олиш усуллари.
- O’z DSt 658:2011 Пахта момиғи. Ранги ва ташқи кўринишини аниқлаш усуллари.
- O’z DSt 644:2006 Пахта. Намликни аниқлаш усуллари.
Стандартни олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин:
Тошкент ш.,Фаробий кўч., 333А,
тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.
Ахборот хизмати