Пойтахтимизнинг “Grand Mir” меҳмонхонасида Жанубий Корея ҳалол саноати тадқиқот институти бошчилигида бир гуруҳ корея косметик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ўртасида давра суҳбати ва маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил этилди.
Тадбирда “Ўзстандарт”агентлигининг мутаҳасcислари ҳам иштирок этдилар.
Ташриф, Ўрта Осиё хусусан Ўзбекистон бозорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ҳалол стандартларнинг талаблари асосида корея косметикасини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда корея маҳсулотларининг экспорт географиясини ошириш мақсадида уюштирилди.
Меҳмонларга юртимизда ҳалол соҳасида олиб борилаётган ҳамда ҳалол индустриясини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Корея ҳалол саноати татқиқот институти билан Корея ишбилармонларининг юртимизда қабул қилинган ҳалол стандартлар талабларини тўлиқ бажарадиган маҳсулотларни етказиб бериш ва мазкур соҳада икки томонлама яқин ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.