“Ўзстандарт” агентлиги Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази ходимлари иштирокида таъмагирлик, коррупция иллатларидан хабардор қилиш мақсадида “Коррупция тараққиётимиз кушандаси” мавзусидаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этганлар, марказ ходимларига таъмагирлик, таниш-билишчилик ва коррупция ҳолатларининг кўпайиб кетиши, ўз-ўзидан тараққиётнинг таназзулга олиб бориши ва бунга ҳаётдан кўплаб мисоллар ёрдамида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашув ниҳоясида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.