Жорий йилнинг 3 октябр куни “Ўзстандарт” агентлигининг бошқарма бошлиқлари иштирокида “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК мутахассилари учун амалий машғулот бўлиб ўтди.
Амалий машғулотда мутахассиларга техник жихатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги қонун ҳужжатлари ҳамда уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, машғулот давомида мутахассислар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Амалий машғулот сўнгида бу каби тадбирлар давомий бўлиши ҳамда ўзаро фикрлар алмашинуви соҳа ривожига хисса қўшиши таъкидланди.