“Ўзстандарт” агентлиги барча бўғимидаги масъул ходимлар, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг олдиларида турган муаммо ва мурожаатларга ўз вақтида ечим топишга қаратилган.
Яқинда “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш бошқармаси бошлиғи С. Мақсудов, мутахассис У.Муҳитдинов ва Тошкент шаҳар Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи васифасини бажарувчи Ж.Ҳабибуллаевлар иштирокида пойтахтимиздаги Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи масъуллари билан учрашди.
Очиқ ва самимий руҳда ташкил этилган учрашув давомида, заводга экспорт қилиш учун 2 турдаги янги вагонлар учун техникавий шартлар белгиланган тартибда экспертиза қилиниб, рўйхатдан ўтказилгани таъкидланди. Корхона фаолияти билан тўлиқ танишилди ва янги меърий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, халқаро стандартлар меъёрларини қабул қилиш юзасидан керакли маълумотлар ва амалий ёрдам кўрсатилишига келишиб олинди.
Ўрганиш давомида корхона томонидан илгари ишлаб чиқилган меърий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳам таклиф ҳамда тавфсиялар берилди.