«Ўзстандарт» агентлиги Бош директорининг ҳудудларда Сайёр қабулларни ўтказиш режасига асосан, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги  биносида  Тошкент  вилояти аҳолиси, тадбиркорлари ва ишбилармонлари иштирокида  навбатдаги  Сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари  А.Расулов ва «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» Давлат корхонаси директори ўринбосари Ж.Пўлатов, Олмалиқ шаҳар тадбиркорликка  кўмаклашиш  марказининг мутахассиси Р.Мирзаев, ҳамда Олмалиқ шаҳар  ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари  У.Убайдуллаев,  «Олмалиқ Синов ва сертификатлаштириш маркази» Давлат корхонаси директори Ҳ.Қосимов ҳамда марказнинг маъсул ходимлари иштирок этдилар.

Учрашувни Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари У. Убайдуллаев очиб берди.

Шундан сўнг «Ўзстандарт» агентлиги Матбуот котиби А.Расулов сўзга чиқиб, соҳадаги янгиликлар, амалга оширилаётган ишлар ва Сайёр қабулларни ўтказишнинг мақсади ва аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.

Сўнгра Республика Синов ва сертификатлаштириш маркази директори ўринбосари Ж.Пўлатов йиғилиш давомида тадбиркорлар ва аҳоли томонидан берилган барча  саволларга жавоб берди.

Сайёр қабул жараёнида Олмалиқ Синов ва сертификатлаштириш марказининг мутахассислар ҳар бир мурожаатларни қайд этиб, уларнинг ижроси юзасида тегишли жавобларни  бердилар.

Сайёр қабул қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.