Аввал хабар қилганимиздек, тадбиркорлар “Ўзстандарт” агентлигига эмас, аксинча “Ўзстандарт” тадбиркорлар ҳузурига бориб, улар билан юзма-юз учрашувлар ўтказишга бел боғлади ва шу йўсиндаги илк учрашув “TAKRO-OSIYO" МЧЖ билан бўлиб ўтди.
"TAKRO-OSIYO" МЧЖ болалар кийимларини ишлаб чиқаришга иҳтисослашган бўлиб, корхона раҳбари билан суҳбат жараёнида, маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилишда қийинчиликлар мавжудлиги ва уларни ҳал этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалари олинди.
Учрашув давомида тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун “Ўзстандарт” агентлиги кўмагида “Органик-сeртификат”га эга бўлса, корхонанинг экспорт гeографияси кенгайши, ва ўз маҳсулотини Англияга экспорт қилиш имкони бўлишини маълум қилди.
“Ўзстандарт” агентлиги бош директори "TAKRO-OSIYO" МЧЖ томонидан билдирилган таклифларни имкон қадар қисқа муддатларда амалга ошириш юзасидан маъсул ходимларгакўрсатма бериб, ижросини қатъий назоратга олинишини айтди.
Келгусида, "TAKRO-OSIYO" МЧЖнинг таклифлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади.
Ҳурматли тадбиркорлар Сизда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти билан юзма-юз сухбатлашиш истаги бўлса ушбу ҳавола орқали сўралган маълумотларни (телефон рақами, манзил ва ҳ.к) киритинг ва биз албатта Сиз билан боғланиб, ташриф буюрамиз!