Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни тасдиқланди.
Жорий йилнинг 26 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда сенаторлар томонидан кун тартибига киритилган масалалар қаторидан ўрин олган “Ислом мамлакатларининг стандартлари ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидаларини (Истанбул, 1999 йил 7 ноябрь, 2017 йил 7 май ҳолатидаги ўзгартиришлар билан) ратификация қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама этилди ва тасдиқланди.
Мазкур Қонун лойиҳасида Ўзбекистон ИМСМИ нинг Устави ва Тартиб қоидаларини ратификация қилиш орқали тўла ҳуқуқли аъзо сифатида унга қўшилиш мумкинлиги назарда тутилган.
Институт Уставида аъзо давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ўртасида мазкур соҳада ҳамкорлик қилишнинг тартиби, шунингдек ИМСМИга аъзо давлатларнинг фаолияти билан боғлиқ бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар эътиборга олинган.
Тартиб-қоидаларда ИМСМИнинг фаолияти, аъзо бўлиш тартиби, Институт идораларининг вазифалари ва мажбуриятлари белгиланган. ИМСМИ фаолиятининг асосий йўналишлари, стандартларни ишлаб чиқиш ва уларни аъзо давлатлар ўртасида мослаштириш орқали, савдога ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш, ушбу соҳада мутахассислар тайёрлашда ва техник ёрдам кўрсатишда аъзо давлатларга кўмаклашиш, ва маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолаш тизимларини ўзаро тан олиш механизмини яратиш, шунингдек метрология, лаборатория тадқиқотларида ва стандартлаштиришда бирхилликка эришиш имкониятлари яратилади.