Марказ томонидан 2018 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида ишга туширилган ва ташкил қилинаётган корхоналар билан ишлашни яхшилаш, уларнинг соҳага доир муаммоларини ўрганиш, корхоналарда комбинацияланган ҳолда сертификатлаштириш ишларни ташкил этиш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни жорий этишда кўмаклашиш, соҳага оид қонунчилик хужжатларини кенг тарғиб қилиш ва тушунтиришлар ўтказиш бўйича ишлаб чиқариш ва экспортёр корхоналарнинг жойига чиққан ҳолда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.
Марказ ходимлари томонидан Андижон шаҳридаги инсулин дори воситаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Zamin Bio Health”корхонасида бўлиб ўтди. Мазкур корхона Марказий осиёда ягона бўлиб, йилига 10 миллион флакон дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Шу пайтгача инсулин юртимизга четдан келтирилар эди. Корхонани ишга туширилиши билан ушбу дори воситаси импорти ҳажми камайиб ва 80 та янги иш ўрни ташкил қилинди.
2015-2017 йилларда корхонада 5,82 млрд. сўмлик 382620 дона биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилиб, Қирғизистон Республикасига экспорт қилинди.
Маҳсулотни экпорт қилишга кўмаклашиш бюроси вакили ҳамда марказ мутахассислари иштирокидаги ўтказилган учрашувида корхона ишчи-ходимларига соҳага оид янгиликлар ва ишбилармонлик муҳитининг ишончли ҳимоясига қаратилган меъёрий ҳужжатлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, жорий йилдан ишлаб чиқарилиши бошланган янги маҳсулот инсулин дори воситасини ҳам экспортга чиқариш бўйича тегишли тавсиялар ва услубий ёрдамлар кўрсатилишига келишиб олинди.