"Ўзстандарт" агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Малака ошириш маркази минтақадаги қўшни мамлакатлар мутахассисларининг қизиқишини уйғотмоқда.
2018 йил 18 сентябрдан 21 сентябригача бўлган даврда Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти базасида "Афғонистон миллий стандартлаштириш органи" (АНСА) вакиллари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш тизими, техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизими, ўлчовларнинг бирлигини таъминлаш давлат тизими, миллий сертификатлаштириш тизими тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга бўлдилар.
Семинар тренинг доирасида АНСА вакиллари қуйидаги тизим ташкилотларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар: “Ахборот маълумот маркази” ДК, “РССМ” ДКнинг қурилиш маҳсулотларини синаш лабораторияси, “ЎзММИ” ДКнинг қиёслаш лабораториялари. АНСА вакилларини қизиқтирган саволларига “Ўзстандарт” Агентлигининг малакали мутахассислари жавоб бердилар. Тренинг семинар якунида тингловчилар учун тегилши сертификатлар тақдим этилди.
Ахборот хизмати