Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 мартдаги 99-сонли “Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақидаги” қарорини бажариш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлиги ва ваколатли идоралар билан биргаликда таҳлил ўтказилди ҳамда донга мажбурий талабларни ўрнатадиган ва ушбу умумий техник регламент амалга киритилганидан сўнг ихтиёрий қўлланиш характерига эга бўладиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлар рўйхати аниқланди.
2017 йилнинг 1 октябридан мажбурий характерни йўқотадиган ва “Дон хавфсизлиги тўғрисидаги” умумий техник регламент амалга киритилганидан сўнг ўрнатилган тартибда ихтиёрий қўлланиш характерига эга бўладиган стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларнинг рўйхати билан бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” – “Техник регламентлар” бўлимида танишиб чиқиш мумкин.