Илмий-тадқиқот маълумотларга асосан, кейинги 10 йил ичида хозирги ишлатилаётган 80% технологиялар эскириши, 5 йил олдин олинган 80% ишчи-ходимларнинг маълумотлари актуаллигини йуқотади. Технологиялар ривож олаётган бугунги кунда маълумотлар тез янгиланиб бормоқда, янги ускуналарда ишлашга талаб кучаймоқда, янги мутахассисликлар яратилмоқда. Меҳнат бозорида рақобат тобора кучаймоқда, замонавий иқтисодиёт эса хаётимиз давомида олган билимимизни янгилашни талаб этмоқда. Замонавий суратлар билан ривожланаётган хаётда қўшимча билимни тез олиш ва кўпроқ янги мутахассиликлар бўйича таълим олиш муҳим аҳамиятга эга.
Кўп йиллик таҳлиллар шуни кўрсатдики, фан ва тараққиётнинг интеграллашуви билан стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат менеджменти соҳаларидаги қонунчиликка ва стандартлаштиришга оид меъёрий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Шунинг учун, беш йиллик базавий ўқув курсларини тамомлаган тингловчиларга қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўз вақтида тўлақонли маълумот беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 27 августдаги 05-822и сонли Қарори билан базавий ўқув курслари оралиқ муддатини 5 йилдан 3 йилгача қисқартиришни ўз ичига олган O‘z DSt 36.0628:2013 «Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, ва сифат менеджмент тизими соҳалари ҳамда ўзаро боғлиқ соҳаларда раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари” давлат стандартига 2-сонли ўзгартириш тасдиқланди ва жорий этилди.
Шунинг учун, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳамда ўзаро боғлиқ соҳасидаги мутахассисларнинг СМСИТИнинг Малака ошириш марказида ташкиллаштирилаётган ўқув курсларида хар 3 йилда малака оширишлари талаб этилади. Малака ошириш дастурлари қисқа муддатларда ва минимал харажатлар билан, Сизнинг иш фаолиятингизга зарур бўлган янги билимларни ўз ичига олган.
Ахборот хизмати