“Ўзстандарт” агентлигида «ZHONGYA» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонанинг ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришларни ташкил этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этган ҳолда “Жиззах ЭИЗ” Сирдарё филиалида «ZHONGYA» масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ташкил этилган.
Ташкил этилган «ZHONGYA» МЧЖ ҚК электромопед транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада ишлаб чиқарилиши режалаштирилган электромопед транспорт воситаларини Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига мувофиқ сертификатлаштириш ва соҳага оид масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан “Ўзстандарт” агентлигида «ZHONGYA» МЧЖ ҚК ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтказилди.
Давра суҳбати давомида корхона ходимларига амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтиришлар берилди ва келгусида корхонада маҳсулот хавфсизлигини таъминлашда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ваколат доирасида сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалалари бўйича амалий ёрдам берилди.
«ZHONGYA» МЧЖ ҚК ишга тушиши натижасида мазкур ҳудудда қўшимча ишчи ўринлари яратилиб, вилоятнинг саноат салоҳиятини янада ошишига хизмат қилади.
Ахборот хизмати