Халқимиз маънавиятида ўзгалар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланганларга моддий-маънавий кўмаклашиш, боқувчисини йўқотганларга хайр-саховат кўрсатиш каби ишларнинг қадри баланд саналган.
Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси раҳбарияти мана шундай мезонларга амал қилган ҳолда имконият даражасида вилоят ҳудудида жойлашган бир қанча масканларга моддий ва маънавий ёрдамларни бериб келмоқда.
Марказ ходимлари Бухоро шаҳридаги 32-сонли «Меҳрибонлик уйи»да бўлиб, ички ҳолат билан яқиндан танишганларида жами 107 нафар етим болалар учун об-ҳавонинг совушини натижасида уларда ички иссиқ кийимларга эҳтиёж мавжудлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг марказ ва ходимлар ёрдамида 100 жуфт иссиқ пайпоқлар, 16 жуфт иссиқ кийимлар, 11 жуфт иссиқ гомаж ва майкалар, 10 дона ветровка, 17 та ички кийим ва яшаш хоналари учун акфа тежамкор лампочкалари харид қилиниб «Меҳрибонлик уйи» совға қилинди.
Хайрия учрашувида Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази директори А.Мухторов иштирок этиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига самимий тилакларини билдирди. Келгусида бундай ҳамкорлик давом этишига ваъда берди. Тадбир сўнггида меҳмонлар болажонлар учун яратилган шароитлар, ётоқхоналаридаги ҳолат, кутубхона иши билан танишдилар.