Маълумки, айни дамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мустақиллик шукуҳи кезиб юрибди. Юртимиздаги мавжуд барча соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигини кенг кўламда кутиб олишди. Хусусан, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти ҳам мустақиллик байрамини қўшалоқ байрам сифатида қарши олишди. Институт қошидаги малака ошириш маркази қайта таъмирдан чиқарилиб, замон талаблари даражасидаги аудиториялар ҳамда янги замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланди. Қайта таъмирдан чиқарилган Малака ошириш марказининг ўқув хоналари кенг ва шинам бўлиб тингловчилар учун барча шароитлар яратилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича “Миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлушувчи жараёнини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини” ижросини таъминлаш мақсадида, давлат стандартини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, экспорт потенциалига эга корхона ва фермер хўжалигига етказиш ва амалий семинарларни ташкил этиш юзасидан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтининг (СМСИТИ) малака ошириш маркази томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Мамлакатимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида “GLOBAL G.A.P”, “Ҳалол” стандарти талаблари ва Органик сертификатлаштириш” бўйича фермерлар учун семинарлар ўтказилди. Ўтказилган семинарларда жами 550 дан ортиқ деҳқон фермер ҳўжалик раҳбарлари ва экспортлар иштирок этишди. Шунингдек жорий йилда СМСИТИ нинг малака оширишни ташкиллаштириш бўлими томонидан Турк стандартлари Институти экспертларини жалб қилган ҳолда “Ҳалол” стандартлари бўйича халқаро ўқув курси ташкил қилинди, ўқув курсида 26 нафар тизим ташкилотлардан мутахассислар малака оширишди. Шунинг билан бир қаторда, Турк стандартлари Институти экспертлари билан биргаликда “ISO 22000” тизим ташкилотлардан мутахассислар малака оширдилар.
Ахборот хизмати