Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамда Санатория-курортлар бошқармаси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини оширишга қаратилган ўқув-семинарини ташкил қилди.
Семинарда Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳуқуқий ҳимоя сектори мутахассиси А.Носиров сўзга чиқиб, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоа иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун ва моҳиятини ҳамда истеъмолчилар ижтимоий ҳаракатининг аҳамияти ва роли тўғрисида, маълумот берди.
Шунингдек учрашувда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг мақсади, вазифалари ва улар томондан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб, ҳар бир фуқаро бир вақтда истеъмолчи эканлиги ва истеъмолчи мақомини фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти сафига аъзо бўлган ҳолдагини тўлиқ ижросини таъминланиши мумкинлигини таъкидлаб “Мохи-хосса санаторийси” йиғилиш аъзоларини ушбу жамиятга аъзо бўлишга чақирди.
Булардан ташқари Бухоро ССМ бўлими бош мутахассиси Шароф Турсунов сўзга чиқиб юртимизда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ барча газ, совуқ ва иссиқ сув ҳамда электроэнергияни ҳисобга олиш асбоблари давлат метрологик текшируви ва назоратнинг тарқалиш соҳаси, барча ҳисобга олиш асбоблари қиёслашлараро интервалга мувофиқ мажбурий тартибда метрологик қиёслашдан ўтказилиши кераклиги ҳамда мажбурий давлат қиёсловидан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш воситаларининг номлар рўйхатига мувофиқ қиёслашлараро интервал қуйидагича: аҳоли учун иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари–4 йилда 1 марта; ташкилот ва корхоналар учун иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичлари–2 йилда 1 марта; аҳоли учун газ ҳисоблагичлари–4 йилда 1 марта;корхона ва ташкилотлар учун газ ҳисоблагичлари–2 йилда 1 марта; барча турдаги электр энергия ҳисоблагичлари–4 йилда 1 марта ўтказилиш ва қиёслаш ишлари олиб бориш низомлари тўғрисида батавсил маълумотлар берилди..
Мохи-хосса санаторийси” МЧЖ раҳбари ўринбосари сўзга чиқиб, ҳар биримизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларимиз Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ҳимояланганлиги, аммо ҳар биримизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларимизни ўзимиз ҳимоя қилишни ўрганишимиз ва шундай малакага эга бўлишимиз учун истеъмолчилар Федерциясига бирлашишимиз, ва Федерция аъзоси сифатида ўз ҳуқуқларимизни тўлиқ ҳимоясига эришишимиз мумкинлигини инобатга олган ҳолда мажлис қатнашчиларини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерциясига жамоа тартибида аъзо бўлишга чақирди.
Семинар қизиқарли ва мунозарали савол-жавоблар билан якунига етди.
Ахборот хизмати