Маълумки бозорлар ҳар бир юрт ва ҳар бир халқнинг маданиятини белгилаб берадиган маънавият маскани ҳисобланади. Шунинг учун юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар биринчи навбатда бозорларимизни кўришга ошиқадилар.
Тан олиб айтиш керак юртимиз бозорларининг қиёфаси кескин ўзгарди. Ундаги шароитлар ҳар бир инсонни ҳавсини келтиради.
Аммо ютуқлар ўзимизники. Бугунги кунда бозорларимизда сотувчи билан истеъмолчилар орасидаги муносабатларни меъёрга солиб турадиган тарозилар масаласида ҳали-ҳануз ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бор.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ўрганилган таҳлилларга кўра, айни кунларда Пойтахтимиз деҳқон бозорларида жами 2503 дана тарозилар етишмаслик ҳолати аниқланди.
Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, деҳқон бозорларда жами 2788 дона тарозилардан фойдаланилмокда (шундан 1692 донаси дехқон бозорлари ҳисобидаги ва 1096 донаси эса сотувчиларнинг хусусий тарозилари). Етишмайдиган тарозилар сони 2503 донани ташкил этмокда.
Жорий йилда белгиланган режага асосан, Тошкент шаҳри худудидаги 13 та бозорларни 964 дона замонавий электрон тарозилар билан таъминлаш белгиланган эди, минг афсуски бугунги кун ҳолатида 610 дона харид қилинганлиги ёки режа 65 фоизга бажарилди холос.
Бугунги кунда, Тошкент шаҳри дехкон бозорларида тарозилар етишмаслиги оқибатида сотувчилар давлат қиёслаш кўригидан ўтказмасдан шахсий тарозилардан фойдаланишларига мажбур бўлмоқдалар.
Жумладан, «Авиасозлар» бозорида 105 дона, «Аския» бозорида 35 дона, «Чилонзор» бозорида 46 дона, «Навруз» бозорида 118 дона, «Олой» бозорида 37 дона, «Сиргали» бозорида эса 91 дона, «Фарход» бозорида 227 дона, «Эски жува» бозорида 162 дона, «Юнусобод» бозорида 118 дона, «Қўйлик» бозорида 123 дона, «Қора-қамиш» бозорида 34 дона тарозиларга эҳтиёж юқорилигича қолмоқда.
Бозор раҳбарлари томонидан мазкур муаммоларга ечим топилса истеъмолчиларнинг манфаатлари тўла таъминланган бўлур эди.
Ахборот хизмати