Ахборот маълумот маркази томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларни меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш ва давлат фондини юритиш бўлими томонидан вазирликлар, ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмаларига асосан меъёрий ҳужжатларнинг нусхалари, меъёрий ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичлари (каталоглар) билан таъминланди ҳамда буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан уларнинг меъёрий ҳужжатларини актуаллаштириш ишларини амалга оширди.
Хорижий давлатлардан тадбиркорлар томонидан Республикамиз ҳудудига олиб келинаётган ва четга олиб кетилаётган маҳсулотларга тегишли меъёрий ҳужжатларини шартли белгиларини ва номларини аниқлаб бериш хизматлари бажарилди.
2018 йилнинг ўтган даврида меъёрий ҳужжатлар Давлат фондига 1196 та меъёрий ҳужжатлар келиб тушган. Ундан: давлатлараро (ГОСТ) - 338 та (жами 22911 та), хорижий давлатлар стандартлари (ГОСТ Р) - 432 та (жами 14331), халқаро стандартлар (ИСО) - 426 та (жами 22558 та).
Республика меъёрий ҳужжатлар Давлат фонди - 1104 та ҳужжатлар билан тўлдирилди. Шулардан: Ўзбекистон давлат стандартлари (O'z DSt) 104 та (жами 4448), ташкилотнинг стандартлари (Ts) - 1000 та (жами 8074 та).
Ҳисобот даврида буюртмачиларга меъёрий ҳужжатлар нусхаларини кўпайтириб беришга 1306 та буюртма келиб тушган. Буюртмачилар 3537 та меъёрий ҳужжатлар нусхалари билан таъминланди.
Булардан ташқари Ўзбекистон давлат стандартлари (O'z DSt) 81 та ва ташкилотнинг стандартлари (Ts) 81 та йиллик кўрсаткичлари тайёрланди, шунингдек 81 нусхада Давлатлараро стандартларнинг йиллик кўрсаткичлари буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан электрон шаклда такдим этилди.
Ахборот хизмати