“Ўзстандарт” агентлигининг тегишли  қарори  билан 2016 йил 10 июндан O’z DSt 1076:2016  “Омихта ем ёрмаси, Техникавий шартлар” Давлат стандарти  жорий этилди.

Ушбу стандарт гранулали омихта емни майдалаш  йўли орқали ишлаб чиқариладиган ва қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, паррандалар,  балиқлар,  қуёнлар ва нутрияларни  боқиш  учун мўлжалланган  омихта  ем  ёрмасига  таъллуқлидир.

O’z DSt 1076:2016 “Омихта ем ёрмаси, Техникавий шартлар” Давлат стандарти   O’z DSt 1076:2005 ўрнига жорий этилди.

Ҳурматли  ишлаб чиқариш корхонаси вакиллари, сизда мазкур ҳолат бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш истаги бўлса,  “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент ш.,Фаробий кўч., 333А, тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.